Прокурор ва ёшлар учрашуви

Прокурор ва ёшлар учрашуви

Сурхондарё вилояти 2-сектор раҳбари, вилоят прокурори Садриддин Абдуллаевич Турдиев томонидан Ангор туманида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилиб, унда туманда истиқомат қилувчи 300 дан ортиқ уюшмаган ёшлар, спорт, фан-таълим ва бошқа соҳаларда ижобий натижаларга эришган иқтидорли ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида, Президентимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, Давлат Дастурлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўлланган Мурожаат-номанинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, ёшларларнинг фикр-муло-ҳазалари, муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, спорт ва таълим тўгаракларига жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида 20 нафар ёшлар томонидан таклиф ва мурожаатлар билдирилиб, уларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларни тез фурсатларда кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Сектор раҳбарига муқаддам мурожаат қилган7 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун “Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурлари асосида имтиёзли кредит сертификатлари топширилди.
Ушбу имтиёзли кредит маблағлари асосида яқин кунлар ичида
35 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланишига эришилади.
Шу куни, вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан “Уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш ярамаркаси” ташкил этилиб, унда тумандаги корхона ва ташкилотлар ўзларининг 100 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Ярмарка доирасида 24 нафар ёшлар ўзларига маъқул келадиган иш ўринларига жойлаштирилиб, буйруқлари расмийлаштирилди.
Ангор туман 2-сектор раҳбари ташаббуси асосида туман мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда сектор биносида 6-7 ёшдаги болаларни мактабга қадар ўқитиш маркази ташкил этилган.
Ўқув жараёнларига асосан сектор ҳудудидаги кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларнинг фарзандлари жалб этилган.
Марказда ҳозирда 50 нафар болалар қамраб олинган бўлиб, учрашув давомида болаларга сектор раҳбари томонидан ўқиш учун зарур анжомлар ва 7 турдаги китоблар тўплами топширилди.
Бундан ташқари, 2-сектор биносида фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилиб, 28 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 17таси жойида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб этадиганлари бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Ангор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos