Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасига биринчи ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасига биринчи ўринбосар тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг буйруғига асосан Алишер Хайбуллоевич Анваров Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А. Анваров 1982 йил 2 март куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. 2003 йил Термиз давлат университетини тамомлаган.
У 15 йил мобайнида давлат солиқ хизмати органларида фаолият юритган. Дастлаб иш фаолиятини 2005 йилда Узун туман давлат солиқ инспекциясида давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб ўтган йиллар мобайнида вилоят солиқ органларида турли лавозимларида ишлаган. Жумладан, 2013-2015 йилларида Узун тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2015-2018 йилларда Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Назорат-тафтиш бўлими бошлиғи, 2018 йилдан шу кунгача эса Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos