Ангорда кооператив агро фирма ташкил этилди

Ангорда кооператив агро фирма ташкил этилди

Ангор туманидаги “Илғор” маҳалласида “Сурхон Ангор фрутс қишлоқ хўжалиги” ишлаб чиқариш кооператив ташкил этилган. Ушбу ҳудуддаги ўзлаштирилган жойдан 50 нафар ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 20 сотихдан деҳқончилик қилиш учун ер  ажратилган. Шунингдек, Хитой технологияси асосида 15 сотихли иккита иссиқхона ҳам қурилган. Ҳозирда иссиқхонада булғор қалампири етиштирилаяпти.
Келгусида агрологистика маркази томонидан  қўйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган.
1.Мева сабзавотлар сақлаш музлаткич омборлари 2000 тн.
2. Мева сабзавотларни қайта ишлаш бир кунда 50тн.
3. Агромактаб ва тажриба иншоатлари.
4. Мева сабзавотларни қадоқлаш.
5. Маъмурий бино иншоатлари.
6. Мева сабзавотларни қуритиш иншоатлари.
7. Иссиқхоналар 10га.
2020 йилда ҳудуддаги  5 гектар ерга дайкон, 8 гектар ерга тарвуз, 6 гектар ерга карам, 6 гектар ерга қизил лавлаги, 50 гектар ерга ер ёнғоқ, 12 гектар ер майдонига помидор экилиши режалаштирилган ва бу ишлар айни кунларда олиб борилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos