Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 78-умумий ўрта таълим мактабида Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Узун туманларидаги мактаб директорлари учун қисқа муддатли “Менежерлик” малака ошириш курслари машғулотлари бошланди.
Ушбу ўқув семинарини Денов туман халқ таълими бўлими мудири Э.Ахроров очиб берди ва ўқув-семинарида қатнашаётган мактаб директорларига А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМО институтидан келган тренерларни таништирди.
Машғулотнинг биринчи кунида А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМО институти маърузачлари Д.Вохидов (“Маънавият” кафедраси катта ўқитувчиси) ва Қ.Бабаназаров (кафедра мудири, юридика фанлари номзоди, доцент)лар тасдиқланган машғулотлар жадвалига асосан семинарни давом эттирмоқдалар.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan