Хабарингиз бор 15 март куни Ўзбекистон Республикасида Коронавирус билан боғлиқлик ҳолат аниқланди ва карантин жорий қилинди. Бу эса айрим фуқароларни саросимага солиб, улар озиқ-овқат захирасини яратиш пайига тушишган.
Афсуски, бу ҳолатдан «унумли» фойдаланиб, ўз нафси йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган тадбиркорлар ҳам учраб турибди. Ана шундай тадбиркорлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари нархини сунъий равишда оширишига йўл қўймаслик учун Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан деҳқон бозорлари ва супермаркетларда ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказувчи субъектларда мунтазам равишда мониторинг ўтказилмоқда. Шуни айтиш керакки, вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган 19 та деҳқон бозорларида, 573 та дорихоналарда жами 2800 та тадбиркорлик субъектларига 300 нафар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бириктирилиб, улар зиммасига озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархини қатъий назоратга олиш юклатилган.
Маълумот учун айтиш керакки, бугун Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролардан вилоят давлат солиқ бошқармасининг “ишонч” телефонига 6 та, Давлат солиқ қўмитасининг “ишонч” телефонига 7 та жами 13 та мурожаат келиб тушди.
Сиз ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз оширилишга дуч келсангиз, вилоят давлат солиқ бошқармасининг 76-223-29-64 “Ишонч” телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan