Учрашув

Учрашув

19 март куни Ангор туман ҳокимлигида Шарофиддин Лутфуллаев билан учрашув ўтказилди. Унда туман ҳокими Усмон Турапов спортчини ютуқлари билан табриклади. Шунингдек, жорий йил Японияда бўладиган олимпиадада омад тилади. Қизғин суҳбат давомида Шарофиддин Лутфуллаев айни кунлардаги тайёргарлик жараёнлари ҳақида гапириб ўтди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Шарофиддин Лутфуллаев Ангор туманидаги “Наврўз” маҳалласида туғилган. Спортнинг дзюдо тури бўйича 2015 йил гран при Тбилиси, Самсунг мусобақаларида биринчи ўринни эгаллаган. Мастерс турнирида икки марта учинчи ўринга, 2016 йил Осиё чемпионатида биринчи ўринга муносиб деб топилган. 2017 йил Париж Гранд Слам мусобақасида иккинчи, 2018 йил Европа кубогида биринчи, 2019 йил Марокаш давлатида ўтказилган халқаро Гран прида биринчи ўринни эгаллаган. Тумандошимиз 2019 йилда Япониянинг Токио шаҳрида жаҳон чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлди.
Биз Шарофиддин Лутфуллаевга олимпиадада омад тилаймиз.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos