Нарх-навонинг барқарорлиги таъминланди

Нарх-навонинг барқарорлиги таъминланди

Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида бозорлар ва савдо мажмуаларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида солиқ ва бошқа органлар томонидан мунтазам равишда мониторинг ўтказилаяпти. Бозорларимизда нархларни сунъий тарзда ошираётганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари кўрилмоқда Шунга қарамай, ижтимой тармоқларда жойлардаги бозорларда аҳоли талаби ортган маҳсулотлар қиммат нархларда сотилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Хусусан, жорий йил 21 март куни Термиз шаҳрининг “Яшил дунё” бозорида картошка 1 кг. 3800 минг сўмдан сотилаётгани айтилган.
Тезкор ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам айрим инсофсиз сотувчилар картошка маҳсулотини 3800 сўмдан сотаётганлиги маълум бўлган.
Аммо, шу кунинг ўзида вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда Термиз давлат солиқ инспекция ходимлари томонидан нархини ошириб сотган сотувчиларнинг ҳатти-ҳаракатига нисбатан кескин чоралар кўрилди.
Маълумот учун айтиш керакк, бу каби ҳолатларга барҳам бериш мақсадида солиқ органлари ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимларининг махсус штаби доимий иш олиб бормоқда.
Шунингдек, бозорда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари йўлга қўйилган.
Агарда бозорларда сотувчилар томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўйилганига гувоҳ бўлсангиз Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг 223-29-64 “Ишонч” телефонига қўнғироқ қилинг! Мурожаатингиз эътиборсиз қолдирилмайди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos