Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳаётга татбиқ этилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг самарали механизми шакллантирилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай кенг кўламли чора-тадбирлар самараси инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани бугун жамиятимиз ҳар бир аъзосининг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топмоқда.
Суд тизимининг босқичма-босқич демократлаштирилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар орасида марказий ўринни эгаллайди.
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2016 йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 4850-сонли Фармони суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Мазкур Фармонга кўра, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Айни пайтда қўлга киритилган натижалар билан кифояланиб қолмасдан, соҳа ривожига танқидий ёндашиш, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган бир-биридан муҳим ва долзарб вазифаларни самарали ҳал қилиш йўллари ва механизмлари ҳақида билдирилган аниқ таклифлар, амалий ташаббуслар асосида суд идоралари, судьялар фаолиятини бутунлай янгича асосда, самарали ташкил этиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқаруви органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Президентимиз томонидан кўрсатиб ўтилган соҳа ривожига тўсиқ бўлиб турган хато-камчиликлар ва муаммоли ҳолатлар судлар олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўймоқдаки, шундан келиб чиққан ҳолда жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судида иш услубини тубдан ўзгартиришга эришиш борасида бир қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Жумладан, ҳуқубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида ўсган жиноятчилик таҳлил қилиниб, содир этилган жиноятчилик бўйича ҳудудларга профилактика ишлари амалга оширилиб келинмоқда. 2018 йилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 105-моддаси қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 109-моддаси қасддан баданга енгил шикаст етказиш, 110-моддаси қийнаш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилга келиб анча ўсган. Шу сабабли, туман суди томонидан мазкур тоифадаги жиноятлар таҳлил қилиниб, жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида, тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жами 9 тақдимнома киритди. Ҳозирда, мазкур фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинганлиги ҳамда судланувчиларнинг хулқ-атворини доимий назарат қилиш бўйича мураббий тайинланганлиги маълум қилинган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳар бир ислоҳот инсон ва унинг манфаатлари учун хизмат қилмоғи лозим. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар, фуқароларни қонунларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадини кўзлайди.
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди девонхона мудири Ш.Қодиров
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan