Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 21 февралдаги РС-03-20-сонли қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоятида номусга тегиш, пора олиш, босқинчилик, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш, ҳаракат хавсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари учун судланганлик ҳолати ошганлиги сабабли мазкур жиноятлар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилди ва натижаси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 21 февралдаги РС-03-20-сонли қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоятида номусга тегиш, пора олиш, босқинчилик, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш, ҳаракат хавсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари учун судланганлик ҳолати ошганлиги сабабли мазкур жиноятлар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилди ва натижаси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг самарали механизмлари шакллантирилди. Бундай кенг кўламли чора-тадбирлар самараси инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани бугун жамиятимиз ҳар бир аъзосининг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топмоқда.Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 21 февралдаги РС-03-20-сонли қарорида Сурхондарё вилоятида номусга тегиш, пора олиш, босқинчилик, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилиш, ҳаракат хавсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари учун судланганлик ҳолати ошганлиги салбий ҳолат деб баҳоланиб, бу борада зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айни вақтда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда, аҳоли, корхона, муассаса, ташкилотларда профилактик тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда. 2019 йил мобайнида туман суди томонидан жами 100 шахсга нисбатан 78 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, 85 шахсга нисбатан 64 та ҳукм чиқарилган бўлса, 13 шахсга нисбатан 12 та иш ҳаракатдан тугатилган. 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси бўйича 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган. Шу жумладан, 1 та шахсга нисбатан 1 та иш бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси билан боғлиқ жиноят иши кўрилмаган. 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси бўйича 19 нафар шахсга нисбатан 7 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 11 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 2 иш ҳаракатдан тугатилган, 2 нафар шахсга нисбатан жавобгарликка тотиш муддати ўтган. Шу жумладан, 5 та шахсга нисбатан жарима, 5 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари, 1 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси бўйича 27 нафар шахсга нисбатан 27 та жиноят иши кўриб тамомланган, шундан 18 нафар шахсга нисбатан 18 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган. Шу жумладан, 1 нафар шахсга нисбатан жарима, 6 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари, 6 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 4 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Содир этилган ҳар бир жиноят иши чуқур таҳлил қилиниб ҳамда бу каби ҳолатларни келгусида қайта такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида йўл қўйилган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш мақсадида Сурхондарё вилоят ИИБ ЙХҲ бошқармаси бошлиғига, АТ Халқ банки Бойсун туман филиали бошлиғига, Шеробод туман “Шеробод Пахта тозалаш” АЖ раисига, Қизириқ туман “Қизириқ пахта тозалаш” АЖ раисига, Қизириқ туман халқ таълими бўлими бошлиғига, Шеробод туман халқ таълими бўлими бошлиғига, Шеробод туман фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисига, Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Жарқўрғон, Олтинсой, Узун, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов туманидаги ҳамда Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳридаги “Ғафур Ғулом” номидаги ўзини-ўзи бошқариш органлари раисига тақдимнома киритилди. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳуқубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар нафақат фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, балки уларнинг қонунга нисбатан ҳурмат ҳиссини ҳам оширмоқда. Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг девонхона мудири Ш.Қодиров

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos