Сурхондарё вилоятида пандемик ​вазият қандай?

Сурхондарё вилоятида пандемик ​вазият қандай?

Ҳозирга қадар Сурхондарё вилоятида 33 нафар фуқарода коронавирус касаллиги аниқланган. Уларнинг 25 нафари Москва – Термиз йўналишида чартер рейс билан вилоятга олиб келинган фуқаролар, 5 нафари улар билан мулоқотда бўлган шахслар ва 3 нафари чет давлатдан вилоят ҳудудига келган узоқ масофага қатнайдиган юк машиналари ҳайдовчиларидир.
Олиб борилган самарали даволаш ишлари натижасида коронавирус инфекцияси аниқланган фуқароларнинг 11 нафари буткул соғайиб, реабилитацияга чиқарилди.
Айни пайда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 22 нафар беморни даволаш ишлари белгиланган стандартлар ва видеоконсилиумлар асосида малакали шифокорлар томонидан олиб борилмоқда. Беморларнинг яна бир гуруҳи яқин кунларда тўлиқ соғайиб чиқиши кутилмоқда.
Ҳозирда вилоятда 2440 нафар фуқаро, шундан, 208 нафари тиббиёт муассасаларида, 592 нафари сиҳатгоҳ ва махсус биноларда ҳамда 1640 нафари ўз уйида тиббий кузатувга олинган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos