Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқирозга қарши курашиш учун минтақа лигаларига 236,5 млн евро ажратди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Бу маблағ қитъадаги 55та ассоциацияга молиявий зарарларни қоплаш учун йўналтирилади.
УЕФА президенти Александр Чефериннинг ёзишича, ҳар бир ассоциация 4,3 млн евродан олади.
«Шубҳасиз, футбол нормал ҳаётга қайтишда муҳим рол ўйнайди. Спорт оғир кунларда қийинчиликларга тайёр бўлиши керак», – дейди Чеферин.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan