Нет хаус усулида иссиқхона ташкил этилди

Нет хаус усулида иссиқхона ташкил этилди


Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 30 апрель – 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баённомасига биноан Ангор туманидаги “Tanovar Surxоn” МЧЖ томонидан томчилаб суғориш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни лойиҳаси амалга оширилаяпти. Бунинг учун тумандаги “Юқори Таллимарон” маҳалласи ҳудудидан 173,17 гектар ер майдони ажратилиб берилди.
Лойиҳани молиялаштириш учун 1 млн. 737 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилди. Ўтган йили 76 гектар майдонда замонавий томчилаб суғориш усулида деҳқончилик ишлари йўлга қўйилди. Сув захирасини яратиш учун учта ҳовуз ташкил барпо этилди. Ҳовузларда тиндирилган сув насос ёрдамида томчилаб суғориш мосламалари орқали экин майдонларига юборилади. Полителин трубалар 30 см тупроқ остига ўрнатилган бўлиб, бу усулда суғорилганда сув экин илдизига меъёрида етиб боради. Натижада ҳам сув, ҳам электр энергияси тежалади.
2019 йил якунига қадар “Tanovar Surxоn” МЧЖ томонидан 127,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, Россияга экспорт қилинди. Жорий йилда қизил лавлаги, брокколи, дайкон, гулкарам, карам ва эрта пишар қовун навлари етиштирилади. Таъкидлаш керакки, бу лойиҳаси орқали доимий 35 та, мавсумий 100 тадан ортиқ иш ўрни яратилди.
Иккинчи босқичида “Нет хаус усулида иссиқхона ташкил этиш, музлаткичли омборхона ҳамда мева-сабзавотларни қуритиш ва сақлаш” лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Шунга кўра, бугунга қадар 335 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиб, 5 гектар майдонга замонавий иссиқхона ташкил этилди. Унинг 2 гектарига помидор ва булғор қалампири экилди, 3 гектарга бодринг етиштирилади.

Ангор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos