Болливуд актёри Риши Капур 68 ёшида Мумбайидаги клиникада вафот этди. Актёр ўлимининг сабаби саратон, дея хабар қилади NDTV телеканали.
Риши Капур – актёр ва режиссёр Раж Капурнинг ўғли. У 1952 йил 4 сентябрда Бомбай шаҳрида туғилган. Болалигида отасининг “Менинг исмим – масҳарабоз” фильмида илк бора суратга тушган. Актёр «Қасоскор» (Бароод, 1976), «Амар, Акбар, Антони» (Амар, Акбар, Антони, 1977) каби ўнлаб фильмларда роль ўйнаган. Раж Капур режиссёрлигидаги «Бобби» (Бобби, 1973) фильмидаги роли учун Риши Ҳиндистонда йил актёри деб тан олинган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan