Тошқин сувлари Арнасой кўлига йўналтирилмоқда

Тошқин сувлари Арнасой кўлига йўналтирилмоқда

“Сардоба” сув омборида юз берган ўпирилиш натижада келиб чиққан тошқин сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

Фвқулодда вазиятлар вазирлиги ҳозирда дамбадан сув чиқиши камайганини, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди. Расмий мабалар вазият назорат остида эканлигини, ортиқча ваҳимага ҳожат йўқлигидан огоҳлантирмоқда. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоматериллардан вазият анчайин жиддийлигини кўриш мумкин.

Айни пайтда Президент ҳам воқеа жойи бўлиб, кўнгилсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш ишлари билан яқиндан танишмоқда. Бундай пайтда одамларни омон сақлаш бирламчи вазифа бўлиши керак. Ҳукумат ҳам шундай йўл тутиб, аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш учун барча чораларни ишга солган. Сув босган ҳудудлар аҳолиси мактаб, коллеж, хусусий корхоналар, ҳарбий қисм, касалхоналар ва аҳоли хонадонларига жойлаштирилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos