Сардоба сув омборидаги тошқинни бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилганди.
Оқибатда Қозоғистоннинг Махтарал вилоятининг чегара коллекторлари сув билан тўлган. Сув оқими секундига 180 кубометр бўлгани туфайли коллектордан сув тошиб, Жанажол қишлоқ округига қарашли Женис ва Энбекши қишлоқ округига қарашли Жанатурмис шаҳарчасида сув тошқини хавфи пайдо бўлган. Шунинг учун 5 мингдан ортиқ аҳоли сув тошқини хавфи туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган.