Сурхондарёдан инсонпарварлик ёрдами жўнатиш давом этади

Сурхондарёдан инсонпарварлик ёрдами жўнатиш давом этади

Сурхондарёдан инсонпарварлик ёрдами жўнатиш давом этади

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида кутилмаганда содир бўлган фавқулодда вазиятдан зарар кўрганлар учун сурхондарёликлар ҳам инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда.

Юз берган бундай кўнгилсиз ҳолатларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиш, яқиндан кўмаклашиб, меҳр-мурувват кўрсатиш халқимиз азалдан улуғлаб келаётган юксак қадриятдир.

Ана шундай олижаноб фазилатларимизга мувофиқ Жарқўрғон, Қумқўрғон, Денов ва Шўрчи тумани ҳокимликлари Сирдарёга юк машиналарда картошка, пиёз, сабзи, саримсоқ пиёз сингари дастлабки 60 тонна озиқ-овқат маҳсулотини етказиб берди.

Вилоятимиз аҳолиси табиий офатдан азият чеккан юртдошларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни давом эттиради.

Шу мақсадда бугун яна 40 тонна озиқ-овқат ва турли кийим-кечак ортилган юк машиналари йўлга чиқади.

Шунингдек, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятида содир бўлган ёғингарчилик ва кучли шамол оқибатларини бартараф этиш учун мазкур вилоятга ҳам қурилиш материаллари жўнатилган эди.

Cурхондарё вилояти хокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos