ЖССТ Туркманистонни коронавирус бўйича мақтади

ЖССТ Туркманистонни коронавирус бўйича мақтади

Туркманистон ҳукумати мамлакатни коронавирус тарқалишидан ҳимоя қилиш учун жиддий чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Туркманистондаги ваколатхонаси раҳбари Паулина Карвовска маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Республика ҳукумати коронавирус пандемиясининг дастлабки хабарларига ўз вақтида жавоб берган. Хусусан, БМТ билан ҳамкорликда Туркманистонда коронавирус юзага келганда тайёргарлик ва унга жавоб чоралари режаси ишлаб чиқилган.Карвовсканинг қўшимча қилишича, Туркманобод ва Туркманбошидаги карантин муассасалари коронавирус билан касалланган беморларни ўз вақтида даволаш ва изоляция қилиш имконини беради.Расмий маълумотларга кўра Туркманистонда коронавирус инфекцияси ҳолатлари аниқланмаган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos