Жорий йилнинг 3 май куни соат 20:00ларда Сурхондарё вилояти, Узун тумани “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-108В автомобиль йўлининг 9 км.да ҳайдовчи 1983 й.т. Д.Г. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдалар 2012 й.т. Р.Ш. ва 2013 й.т. Ш.Х.ларни уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмат маълум қилди.
Натижада, пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишинг.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan