Қумқўрғон туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида 27 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган оилаларга бир бошдан соғин сигир бепул берилди.
- Уч нафар вояга етмаган фарзандларим бор, турмуш ўртоғим вафот этганига 5 йил бўлган, – дейди “Янгиер” маҳалласи яшовчи фуқаро Х. Умарова. – Берилган соғин сигир дастурхонимизни сут-қатиқ билан тўлдириб, рўзғоримизга барака қўшади. Бугунги синовли кунларда биз каби эҳтиёжманд оилаларга ғамҳўрлик қилинаётгани, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилаётгани учун Президентимиз, ташаббускор раҳбарларимизга миннатдорлик билдираман.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan