Италия Европада коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан бири. Шунга қарамай мамлакат чемпионатини давом эттириш учун харакатни бошлади. Яқин вақт ичидамас албатта. Аввал 4 май кунидан бошлаб бир неча клублар якка тартибда базада ва майдонда машғулотларга қайтишади. Ҳукумат рухсат берса кейинчалик гуруҳ бўлиб ишлашади.
Машғулотларга қайтишга қарор қилганлар орасида Интер, Лацио, Парма, Болонья, Сасуоло каби жамоалар бор.
Ким тўғри йўл тутди, Италия ёки Франция, буни албатта вақт кўрсатади. Аммо фикримча ҳар куни ўзгариб бораётган вазиятда шошмасдан қарор чиқарганлар ютса керак. Французлар эса бироз шошди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan