“Zoom” дастури орқали онлайн матбуот анжумани бўлиб ўтди

“Zoom” дастури орқали онлайн матбуот анжумани бўлиб ўтди


Сурхондарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан илк бора «Zoom» дастури асосида Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов билан «Олий таълимдаги ўзгаришлар» мавзусида онлайн матбуот анжумани ўтказилди. Унда ОАВ вакиллари, блогер ва ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда матбуот хизматлари раҳбарлари иштиpок этди.
Мулоқот чоғида олий таълим тизимида жорий этилаётган ўзгаришлар, масофавий таълим, бу борада ишлаб чиқилган янги ўқув дастурлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Бу йилги талабаликка қабул бўйича қатор янгиликлар, хусусан, Университетда яна 8 та янги таълим йўналиши очилиши, қабул квотаси 25 фоизга оширилиши маълум қилинди.
Ўз навбатида онлайн матбуот анжумани иштирокчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан жавоблар олишди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos