Бугун, 5 май соат 14:00 да Маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг Ички ишлар ходимларини ҳақорат қилгани бўйича очилган иш кўриб чиқилиши керак эди. Аммо суд мажлиси ўтказилмади.
Бунга расмийлар жўяли изоҳ бергани ҳам йўқ. Суд мажлисида иштирок этиш учун Маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судига борган ва ҳамон ўша ерда бўлиб турган мухбиримизнинг хабар беришича, айбланувчи Юлдуз Усмонова, ҳатто, келмаган ҳам. Унинг ўрнига уйидан туриб, Instagram орқали жонли мулоқот уюштирган. Хонанда жонли мулоқот вақтида шундай деган:
- “Сирдарёга боролмадим. Хайрияларни администраторларим орқали жўнатдим. Ҳозир уйимдаман. Судгача бўлган суриштирув ишлари кетяпти. Унда бориб қатнашиб келдим. 10 кун уйдан чиқа олмайман. Шунинг учун Сирдарёга ҳам боролмадим”.
Ички ишлар вазирлиги масъулларининг суд бугун соат 14:00 бошланади деган гапига ишониб, суд биноси олдига борган журналистлар эса 4-5 соат давомида ташқарида кутишига тўғри келган. Орадан 5 соатга яқин вақт ўтгач, ИИВ масъуллари журналистлардан кетишларини илтимос қилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan