Қоидабузар ҳайдовчи 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Қоидабузар ҳайдовчи 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Ангор тумани судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди раиси К.Хидиров раислигида ўтказилган суд мажлисида Руслан Мирзаев (исм-фамилияси ўзгартирилган) содир этган жиноят иши кўриб чиқилди.

Воқеа тавсилотига кўра, Руслан Мирзаев (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2019 йил 16 ноябрь куни соат 14:30 ларда ўзининг бошқарувидаги Нексия русумли 75 Х 028 НА давлат рақамли автомашинасини туманнинг “Карвон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4Р 102 автомобиль йўлида “Ангор-Музработ” йўналишида бошқариб кетаётиб, ушбу йўлнинг 27 км.га етиб келганида, амалдаги “йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди 1-қисмидаги “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак”, деб кўрсатилган талабларини, шунингдек 82-банди 1-қисмидаги “ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга ҳавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч хосил қилиши керак”, деб қайд этилган талабларни қўпол равишда бузиб, ўзи билан бир йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Н.Зохидов бошқарувида бўлган “Puma 70-60” русумли тракторниқувиб ўта туриб, мазкур жараёнда ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан “Музработ-Ангор” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Ангор тумани “Карвон” маҳалласида яшовчи Аслиддин Пардаев бошқарувидаги Дамас русумли 75 875 RАА давлат рақамли автомашинанинг ҳаракат йўналишига чиқиб кетиб, ушбу Дамас автомашинасининг олд томонидан уриб юбориб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни эҳтиётсизлик оқибатида содир этиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида Нексия автомашинаси олд ўриндиғида келаётган Т.Мустафоева ҳамда Дамас автомашинасининг олд ўриндиғида кетаётган И.Холбаевалар олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этишган ҳамда Дамас автомашинаси ҳайдовчиси С.Жўраев, йўловчиси Г.Норқуватова, Нексия автомашинаси салонида бўлган йўловчилар А.Норбоев, М.Холмуротовалар турли даражадаги тан жароҳатларини олишиб, шифохонага ётқизилган, шунингдек, Дамас русумли 75 875 RАА давлат рақамли автомашинасига 25.438.100 сўмлик моддий зарар етказган.

Суд мажлисида судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакиллари, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, иш бўйича тарафлар музокараси, жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, судланувчининг айби исботланди.

Суд судланувчи Руслан Мирзаев (исм-фамилияси ўзгартирилган)га жазо тури ва муддатини тайинлашда унинг муқаддам судланмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдирган бўлсада, иш ҳолатларидан келиб чиқиб ҳамда жабрланувчиларга етказилган моддий зарар қопланмаганлиги ва уларнинг даъвоси борлигинини инобатга олган ҳолда судланувчига нисбатан 3 (уч) йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш хуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos