❗️Наманган ва Самарқанд «қизил» — юқори хавфли ҳудудга киритилди

❗️Наманган ва Самарқанд «қизил» — юқори хавфли ҳудудга киритилди

Ушбу вилоятлар эпидемиологик жиҳатдан «қизил» ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди.

➖ Наманган вилоятида 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди.

Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.

➖ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари сақлаб қолингани аввалроқ маълум қилинган эди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos