Бугунги пандемия шароитида мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши, фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 сонли Фармонига кўра, божхона органларига юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш топшириғи берилган.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг 4 ойи давомида Сурхондарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан қиймати 66,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 94,6 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилган бўлиб, бу эса ўтган йилнинг мос даврига 920,6 минг АҚШ долларига ёки 1,4 фоизга кўпайган.
Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:
- Ип –калава маҳсулоти экспорти 23,3 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 34,8 фоизи);
- Ловия маҳсулоти маҳсулоти экспорти 12,6 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 18,8 фоизи);
- Мош маҳсулоти экспорти 5,3 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 8 фоизи);
- Карам маҳсулоти экспорти 4,8 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 7,2 фоизи);
- Кўкат маҳсулоти экспорти 3,6 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 5,3 фоизи);
- Пиёз маҳсулоти экспорти 2,7 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 4 фоизи);
- Помидор маҳсулоти экспорти 2,2 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 3,2 фоизи).
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan