“Сариқ”, яъни ўрта хавфли ҳудудга киритилган Сурхондарё вилоятида қайси фаолият турларига қандай рухсат берилди?

“Сариқ”, яъни ўрта хавфли ҳудудга киритилган Сурхондарё вилоятида қайси фаолият турларига қандай рухсат берилди?

Республика махсус комиссияси томонидан Сурхондарё вилояти коронавирус тарқалиши ҳолати таҳлилидан келиб чиқиб, “сариқ”, яъни ўрта хавфли ҳудудга киритилганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

Охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган вилоят ўлароқ “сариқ” тоифадаги ҳудудга киритилган вилоятимизда қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

· озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари;

· тикувчилик ва бичувчилик цехлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида), пойабзал таъмирлаш устахоналари, меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно);

· тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

· қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

· ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш, ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

· объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

· кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш;

· йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.

Қайси талаблар сақланиб қолинади?

Барча тоифадаги ҳудудлар учун қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

– ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

– таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

– барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10−15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

– деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

– барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

– қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Бунда:

  • доимий рўйхатдан ўтган ҳолда «қизил» тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида — иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқишга;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

❗️ Ўз навбатида, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёни қарорига мувофиқ, “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган ушбу фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos