Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил етиш масаласи мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Ҳусусан, хабарда қуйидаги маълумотлар келтирилган:
- Қабул жараёнида абитурийентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ўтган йилгидагидек давлат хизматлари орқали амалга оширилади;
- Ҳужжатларни қабул қилиш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларида ўзгариш йўқ, ҳар доимгидек бўлади;
- Кириш синовлари ҳам соддалаштирилади.
Бунда бешта фандан емас, иккита
мутахассислик фанидан тест саволлари бўлади ва 2 соат вақт берилади.
Кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби буйича кейинги ҳафтада Давлат тест марказининг маълумоти еълон қилинади;
- Ижодий имтиҳонлар дастури соддалашади. Aбитурийент ижодий имтиҳон учун олий ўқув юртига бир кун келади, бир соат ичида ва бир жойда имтиҳон топширади;
- Қайси олий ўқув юртлари йўналишларида ижодий имтиҳонлар бўлса, вазирлик билан келишилган ҳолда ҳозирдан имтиҳон дастурини тайёрлашни бошлаш керак;
- Ҳозирги ўқув жараёнининг бориши, 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳамда қабул жараёнини ташкил етиш боғлиқ масалаларда ҳар бир Олий ўқув юртининг ректори интервю дастурини тайёрлаб, ТВ да чиқиш қилиши керак.
Ҳурматли абитурийентлар, айниқса мажбурий фанлардан тайёргарлик кўриш учун вақт ва маблағ сарфланган абитурийентлар! Расмий хабар чиққунга қарар ўзингизни руҳан тайёрлаб бораверинг. Катта еҳтимол билан мажбурий фанлар олиб ташланиши мумкин.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan