Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий учувчилари “H215M Super Puma” ва “H125M Fennec” вертолётлар ёрдамида уйлар томи ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда қолиб кетган 300 дан ортиқ одамни эвакуация қилишга муваффақ бўлди.
Ҳарбий экипаж дарахтлар ва электр симлари борлигига қарамасдан тунги вақтда ҳам ерга жуда яқин баландликларда парвозларни амалга оширмоқда.
Етиб бориш қийин бўлган жойларда разведка-қидирув ишларини амалга ошириш давом этмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan