Сурхондарёликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси қандай бўлган?

Сурхондарёликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси қандай бўлган?

Сурхондарёликларнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси қандай бўлган?

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага барча юртдошларимиз қатори сурхондарёликларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Келинг, айрим аниқ маълумотларга таянайлик:

  • 1941-1945 йиллар давомида фронтга 53 минг 365 нафар сурхондарёлик жўнатилган. Уларнинг 11 минг нафари жангда ҳалок бўлган;
  • Вилоят уруш даврида 210 минг тонна пахта, 15 минг центр гўшт, 50 минг центр гуруч, 1700 дона қоракўл тери, 360 тонна пилла топширди. Шунингдек, 6 минг бош қорамол, 800 минг тоннадан ортиқ буғдой ва ёрма, 20 тонна мой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган. Вилоят театрлари концертлар қўйиб, мудофаа учун маблағ йиққан;
  • Вилоят аҳолиси фронт учун иссиқ кийим, мева, гўшт, буғдой ва бошқа маҳсулотларни йиғиб, етказиб турди. Қизил армияга 9 минг жуфт пўстин, 64 минг мўйнали нимча, 100 минг жуфт мўйнали жунли қўлқоп, 20 мингдан кўпроқ пийма, миллион рубль пул йиғиб юборилган;
  • Уруш даврида ҳамма саноатлар қайтадан қурилиб, фронтга йўналтирилган. Вилоятнинг нефть бўйича мутахассислари ишлаб турган Хаудак, Учқизил нефть конларидан ташқари, янгидан топилган Кокайди ва Лалмикор нефть конларини ўзлаштирган. 1942 йилдаги нефть ишлаб чиқариш 1941 йилдаги билан таққосланса 25 фоиз, 1943 йилда эса 57 фоиз кўпайган. Сурхондарё вилояти Республикамизда ишлаб чиқарилган нефтнинг 70 фоизини берган. Уруш даврида Шарғунда кўмир қатламлари кони очилиб, кўмир қазиб чиқарилган. Сурхондарё саноати ва қишлоқ хўжалиги 1941-1945 йиллар қолоқлашиб қолмай, режаларни юқори даражада бажарганлар;
  • Сурхондарёликлар бегона болаларга ғамхўрлик қилишда ҳам ўз ҳиссаларини қўшишган. Шерободлик Эгамберди Қувватов уруш йилларида ота-онасиз қолган 5 нафар болани ўғил қилиб олган. ДЕПО ишчиси Закия Содиқова 2 нафар етим болани ўз тарбиясига олди. Эвакуация қилинган 20000 фуқаро Сурхондарё вилоятига жойлаштирилган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos