Юрт фидойилари ҳамиша ҳурматда

Юрт фидойилари ҳамиша ҳурматда

Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўп миллатли Ўзбекистон хаблқи ҳам ғалабани қўлга киритишда муносиб ҳисса қўшган.
Бу ана шонли Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ангор туманида уруш қатнашчилари ва фронт орти фахрийлари шарафланди.

Тадбирда Ангор тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, туман мудофаа ишлари бўлими, 520-СЧР батальони, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилди. Ундан сўнг фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийлар, шунингдек, мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси учун хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

Туман ҳокими Усмон Турапов ҳамда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Н.Султонов “Қорасув” маҳалласида яшаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қурбон бобо Азимов хонадонида бўлдилар.

 Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилган 101 нафар тумандошларимиз ҳозирги кунда кексалик гаштини сурмоқдалар. Мутасаддилар уларнинг ҳар бири хонадонларида бўлиб, байрам билан табриклашди.

Туманнинг “Чинобод” маҳалласида вояга етган Ҳушбоқ Чориев Бухоро вилоятининг “Когон” шаҳрида хизмат вазифасини ўтаётган вақтида мардларча ҳалок бўлган. Байрам муносабати билан ҳарбий хизматчининг оила-аъзолари ҳолидан ҳам хабар олинди.

Ватан осойишталиги, тинчлиги йўлида хизмат қилган инсонларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари ёшларни садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди. Зеро, хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos