Томорқасида кўкнор етиштирган шахс аниқланди

Томорқасида кўкнор етиштирган шахс аниқланди

2020 йил 6 май куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Узун туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Узун туманида яшовчи Ч.Д. нинг яшаш хонодони ва томоркаси куздан кечирилганда, томорқасидаги анор дарахти тагида ўстириб парваришланаётган 187 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳолислар иштирокида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos