ОИЛА МУҚАДДАС

ОИЛА МУҚАДДАС

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Э. Баситхонова, вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Қобулова, туман бўлимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова ҳамда Денов туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан М. Қурбонова, кекса фахрийларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосарлари тумандаги Ибн Сино номли маҳалла хонадонида бўлишди.

Маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари билан биргаликда “Оила муқаддас” шиори остида намунали оилалардан бири 65 ёшли кекса фахрий онахон Зулфияхон Раҳматуллаева  билан суҳбатлашди. 

-Синовли кунлар менинг 39 ёшимда бошланган. Турмуш ўртоғим оламдан ўтган эди, – дейди Зулфия ая. 

Ёлғиз ўзи 6 нафар фарзандларини вояга етказиб, уларни олий маълумотга эга қилган.
Айни кунларда фарзандлари жамиятда турли соҳаларда фаолият юритмоқда. Нафақат фарзандлар тарбияси балки оиланинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида, қўл меҳнати ҳунармандчилик билан шуғулланиб келади. Ушбу ҳунарини маҳалладаги хотин-қизларга ҳам устоз-шогирд анъанаси асосида ўргатиб келмоқда.

Зулфия ая 1996 йилдан буён “Равшан ота 21 аср” кичик корхонаси раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда. Иш фаолияти давомида “Ўзбегим кўрпа-ёстиқлари” тикиш бичиш, ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Тадбиркорлик ишини олиб бориш билан биргаликда маҳалладаги эҳтиёжманд оила фарзандларидан 24 нафар ёш қизларни миллий тақинчоқ ясашга ўргатди.

Маҳалладаги ишсиз бўлган 14 нафар аёлларни карантин вақтида иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида 12 дона тикув машиналарини уйларига етказиб берди. Чевар қизлар ўз уйларида тикиш бичиш ишларини давом эттирмоқда.

Зулфия аянинг ҳунар ўргатиш, тадбиркорлик қилиш билан биргаликда шеърият шайдоси эканлигини билдирди. Унинг 6 та “Излаганим”,” Жонажон Ўзбекистоним”, ” Онажонимга мактуб” номли шеърий тўплам китоблари чоп этилган экан. Зулфия ая ушбу китобларидан хонадаонида бўлган меҳмонларга туфха қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Э. Баситхонова Зулфия аянинг ҳаётий тажрибаларини тумандаги барча маҳаллаларда намуна сифатида тарғибот қилишни тавсия қилдилар.

Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos