Жорий йилнинг 24 апрелида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 42-моддасининг иккинчи қисмини “Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда (446 мингдан 1 115 миллион сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади”, деб тўлдириш таклиф этилди.
14 май куни бўлиб ўтган брифингда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистонда юқорида қайд этилган қонун лойиҳасини шарҳлади.
Бу Россия Ташқи ишлар вазирлигининг оддий изоҳи эмас, балки Кремлнинг ушбу масала бўйича аниқ позициясини эсга олиш учун Москвадан Ўзбекистон раҳбариятига тўғридан-тўғри сигнал. Мария Захарова шундай дейди: “Бироқ яқинда Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан давлат тили – ўзбек тилида иш юритмайдиган мансабдор шахсларни жаримага тортиш тизимини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳақида маълумот пайдо бўлди. Шундай қилиб савол туғилади, агар қонун қабул қилинса, амалдорлар рус тилидан расмий равишда фойдаланганликлари учун жаримага тортилади”.
Агар ушбу қонун лойиҳаси маъқулланса, Ўзбекистоннинг амалдорлари ва давлат хизматчилари нафақат рус тилини, балки бошқа ҳар қандай чет тилини ҳам ишлатганликлари учун жаримага тортиладилар. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида рус тили умуман эслатиб ўтилмаган ва бу ерда баъзи одамлар ёки муассасалар диққатимизни асосий нарсадан кўра, кўпроқ аҳамиятсиз, иккинчи даражали нарсаларга тортмоқда. Ахир, ушбу қонун лойиҳаси миллий озчиликни ташкил этувчи фуқароларимизнинг тилларини бузиш учун эмас, балки давлат тилини расмий даражасини мустаҳкамлашга қаратилган.
Нега америкаликлар ёки хитойликлар Ўзбекистоннинг давлат идоралари тегишли равишда инглиз ва хитой ёзувларини юритмаётганидан норози бўлмаяптилар? Ёки расмий Душанбе нима учун сукут сақламоқда, чунки Ўзбекистонда руслардан кўра кўпроқ тожиклар бор? Бу ерда геосиёсий мотив аниқ.
“Биз ушбу қонун лойиҳаси борасида оммавий ахборот воситаларида фикрларга эътибор қаратдик. Шундай тасаввур уйғонадики, унинг тарафдорлари аниқ озчиликни ташкил этади. Изоҳларнинг кўпи расмий тилда рус тилининг сақланиб қолиши бу тарих, вақт ва икки томонлама муносабатларнинг сифатига тўлиқ мос келишини кўрсатмоқда. Энг муҳими, кўпинча Россияда ўқиш ва ишлашни афзал кўрадиган Ўзбекистон фуқароларининг ўзлари манфаати учун ”
Шу ерда савол туғилади: 34 миллион аҳолининг позицияси ва умумий фикри ҳақида ижтимоий тармоқлардаги бор йўғи мингга яқин изоҳларни муҳокама қилиш қанчалик тўғри, уларнинг ярми троллинг самараси бўлса?
Меҳнат муҳожирларидан нафақат рус тилини, балки Россия тарихини, шунингдек, давлат тилида ёзувлар қайд этилишини ҳам билишини талаб қиладиган мазкур позиция жуда қизиқ.
Ўзбекистон ҳали ўзбек тилини, айниқса, Ўзбекистон тарихини билишни талаб қилмайди ва шу нуқтаи назардан, ёзувларни давлат тилида юритиш ҳуқуқига эгами?
“Шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон томон ташаббуси ва мурожаатларига мувофиқ, Ўзбекистонда рус тилини ўргатишнинг тўлақонли дастурини яратиш бўйича фаол ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Дарвоқе сўз, рус тилидаги ўқув ва ўқув методик,бадиий адабиётлари сонини кўпайтириш, қўшимча рус тили ўқув марказларини очиш, марказларга мутахассисларни йўналтириш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, Россия олий таълим тизимида ўзбекистонлик талабалар учун рус филологияси мутахассислиги бўйича бюджет ва квоталарни ошириш ва ҳоказолар ҳақида боради”.
“Россия вакилларининг 2019-2020 йилларда Ўзбекистонга ташрифлари чоғида Ўзбекистон томонининг рус тилини ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, унинг қўлланилиши, шу жумладан, миллий иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатда таълимнинг минтақавий марказини яратиш истаги ҳақида айтилган эди”.
Мария Захарованинг бу фикрлари Москвани ҳам, Ўзбекистоннинг рус тилида сўзлашувчи аҳолисини ҳам қўрқув ва хавотир учун асос йўқлигига ишонтирмоқда. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, “Ўзбекистоннинг тташаббуси билан Ўзбекистонда рус тилини тўлақонли ўқитиш дастурини яратиш бўйича фаол ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда”.
Бу фикрлар очиқ ва ошкора тарзда, мамлакатда рус тилини ривожлантириш ташаббуси Ўзбекистоннинг ўзидан чиқаётганини, уни четга сурмаётганлигини англатади. Россия олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари сони ўнтага етди. Биргина 2019 йилда Россия олий таълим муассасаларининг олтита филиали ташкил этилди.
Кўриниб турибдики, сўзлар ва рақамлар ўзлари учун сўзлайди.
Фируза Мухамеджанова,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раисининг ўринбосари.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan