Facebook ижтимоий тармоғида ўзбек тилини ўта қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Парпиев маълум қилди
Фуқаро Дониёр Якубов ўзи Тойлоқ тумани ҳокимлиги маданият бўлимида ишлаб келса-да, 2020 йил 15 май куни Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги “Халқ фикри” номли гуруҳда ўзининг профилидан ўзбек тили ва миллатини ҳақоратли фикр билдирган.
Самарқанд шаҳар маъмурий судида унга нисбатан тўпланган иш 2020-йил 18-май куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 42, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan