Францияда изоляция чоралари юмшатилиши бошланиши билан тождор вируснинг йигирмадан ортиқ ўчоғи аниқланди. Уларнинг учта Бретани шаҳридаги гўшт комбинатларидир, деб ёзади Евроньюс.
Ушбу корхоналардаги ўнлаб ишчилар вирус ташувчилари бўлиб чиққан.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда бир кунда 483 та ўлим ҳолати қайд этилган. Умуман, шу пайтгача у ерда коронавирус қурбонлари сони 28 мингдан ошиб кетган. Уларнинг учдан бир қисми қариялар уйида яшаган.
Франциядаги мураккаб эпидемиологик вазият президентнинг генерал де Голл хотирасига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда иштирок этишига халақит бермаган.
Испанияда эса коронавирусдан ўлим топиш ҳолатлари пасайиб боряпти. Жамият ва ҳукумат бу кўп томондан шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари ва фидойи меҳнатлари шарофатидан эканлигини таъкидлашмоқда.
Ушбу ҳафтада мазкур давлат бош вазири Педро Санчес бир неча ҳафтадан буён амалда бўлиб келаётган фавқулодда вазият режимини охирги марта яна узайтиришни сўраб мурожаат этмоқчи.
Пиренейдаги қироллик Европа бўйича энг қатъий карантин чораларини биринчилардан бўлиб жорий этди. Ўзини-ўзи яккалаш даврида нафақат очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш, балки сайр этиш ҳам тақиқлаб қўйилди. Зарур маҳсулотларни харид қилиш, врачга бориш ёки итни сайр қилдиришдан ташқари бошқа ҳолларда кўчага чиқиш ҳам ман этилди.
Италияда эса дўконлар ва ресторанлар, қолаверса, сартарошхоналар ишлашни бошлади. Римликлар эса изоляция чекловларини юмшатиш чораларини “хатарли“ деб ҳисоблашяпти.
Manba: xs. uz
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan