Ўзбекистонда муқобил банк кредити жорий этиладими?

Пандемиядан кейинги даврда иқтисодиётни жонлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган имтиёзлар айни муддао.
“Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди дастурида ҳунармандларни солиқлардан озод қилиш масаласини кўп бора кўтарган эди. Ҳунарманд тадбиркордек банкрот бўлиши мумкин эмас, у миллий қадриятларни ташувчисидир. Ҳозирги ҳолатда ижтимоий кўмакка муҳтож қатлам, айниқса ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш ва ҳунар ўргатиш учун ҳам муҳим бўғин ҳисобланади.
Шу билан бирга мамлакатимиздаги 21 та эркин иқтисодий зоналар, 112 та кичик саноат зоналардаги минглаб корхоналарнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш учун мувофиқлаштириш тизими қайта кўриб чиқилиши зарур. Бу уюшма бўладими, агентликми фарқи йўқ, лекин бугун уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш юкланган вазирлик учун иқтисодий зоналар асосий мавзу эмаслиги аниқ ва бу уларнинг фаолиятларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Банк тизимида режалаштирилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга Президент томонидан аниқ масала қўйилди: аҳолининг маблағлари банклар фаолиятига самарали жалб қилинмаяпди. Мижоз билан ишни тўғри ташкил қилмаган банкнинг келажаги йўқ. Партияда олиб борилган таҳлиллар асосида аҳолининг 17-22 фоизи фақатгина муқаддас диний қадриятлар асосида банк билан ҳамкорлик қилишни ҳохламаяпди деган хулосага келдик. Партия бугунги кунда сайловолди дастурида белгиланган муқобил кредитлаш тизими бўйича қонунчиликка таклифларини тайёрлаш жараёнини бошлаган.

А. Қодиров, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши раиси.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos