Томорқа эгаси – дехқон Солиқ кодексидаги “ноёб” ёки анолиги кам учрайдиган нормага кўра, томорқадан унумли фойдаланмаса, орттирилган – уч баравар солиқ тўлайди, яна таерорланса, ҳатто томорқаси олиб қўйилиши ҳам мумкин.
Аммо, томорқадан унумли фойдаланиб, зиён кўрсачи… Яна ўша гап – “Саъй-ҳаракатларимиз ва ўз вақтида олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишларимиз натижасида керагидан ортиқ маҳсулот етиштирилишига эришилди ҳамда бозорларимиз арзон маҳсулотга тўлдирилди”.
Кечирасиз-у, бу арзон маҳсулот ниманинг эвазига? Дехқоннинг зарари, уни хонавайронлиги эвазигами? Талаб ва таклифнинг мақбул эмаслиги, экспорт тизимининг яхши йўлга қўйилмаганлиги, захира тизими механизими самарасизлиги, мавсум – пишиқчилик фасли, маълум муддат, нарх пастлиги кейин яна қимматлаши, ундан кейин қўшни давлатлардан келтириб бозорларимизда нарх мўътадил дейишимиз учунми?
Хуллас, ўтган йилдаги каби Сурхондарёда томорқачиларнинг (деҳқон хўжалиги ҳам) ўз томорқасида етиштирган пиёзини сотишга тайёрлаган. Лекин, ҳар бир килограммига 500 сўм нарх таклиф этилмоқда.
Пиёз етиштириш учун қилинган сарф-ҳаражат ва меҳнат, таклиф этилаётган нархдан икки баробар юқори, яъни унинг таннархи 1 кг учун камида 1000 сўмни ташкил этмоқда. Тафовут анчагина.
Айни дамда чорасиз дехқоннинг бир неча ойлик оилавий меҳнати, сарф-ҳаражати ва шу ҳосилдан даромад олиш умиди, зиён билан якун топиши мумкинлиги катта эҳтимол…
Айтингчи, кейинги йилда у яна пиёз экадими..? Экади. Нега экади? Зарар кўрган-ку ахир. Ҳеч қиси йўқ, экади. Ўтган йили ҳам зарар кўрганди. Чунки, улар мард – фидойи, фидокор, заҳматкаш, танти-содда, ишонувчан, самимий, ҳалол ва тозза одамлар! Чунки, улар шунга ўрганган, меҳнатга ўрганган. “Бу йил бўлмаса кейинги йил яхши бўлади”, болалари ҳам, ўзи ҳам шунга ишонади. Оиласининг яшаши, юриш-туриши шунга боғлиқ…
“Экспортга кенг йўл очамиз, керак бўлса томорқангдан бориб олиб кетишади, шундай тизим яратганмиз, пандемия, озиқ-овқат хавсизлиги, нарх паст бўлмайди…даромад яхши бўлади… есть қиламиз…бир маҳалла – бир маҳсулот… Нега Музроботда 20 сотих ер бўш туради-ю, Олтиариқда 6 сотихдан даромад яхши? Нима 20 сотихда пиёз етиштириш қийинми?…”,- деган гапларга ишонади у.
Яратганга шукур жорий йил айни ҳолатда республикада керагидан ортиқ экспортбоп пиёз етиштирилган. Ўтган йилга нисбатан анча кўп. Бироқ, катта эҳтимол билан қисқа муддат учун бўлса ҳам, Сурхондарё дехқонлари пиёз таннархида ҳар килограмидан 500 сўм ёки унда кўпроқ ҳам зиён кўришлари мумкин…
Қисқаси, жаҳон амалиётининг таҳлили олдимизда иккита йўл борлигини кўрсатади: биринчиси, Ҳукумат, тегишли вазирлик ва идоралар экспорт қилишнинг тезкор чораларини кўриши керак. Иккинчиси, бизда амалда одатга кирмаган, лекин жаҳон тажрибасида одат тусига кирган ва тизимли қўлланадиган деҳқон (томорқачи, фермер) кўрган, кўриши мумкин бўлган зиён (зарарни) қоплаш.
Иккинчисига қийин-ку, лекин, дехқонларга ссуда бериш, фоизсиз кредит, солиқдан маълум муддат озод қилиш ва бошқа мажбурий тўловларни ундирмаслик мумкин…
Довоми бор
Нуриддин Муродов.
1 comment
Камабағалликни тугатиш бўйича ҳоким ўринбосарлари бўлса керак! Катта ойлик олиб турган! Шулар нимадир қилиш керакку!!!