Алишер Усмонов Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди

Алишер Усмонов Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди

Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбиркор Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги қарийб 5 минг оилага жами 12,5 миллиард сўмлик молиявий кўмак кўрсатди. Наманган шаҳридаги 3000, Чуст туманидаги 1000, Наманган туманидаги 997 та хонадон йўқланган. Ўрганишлар давомида якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.

Миллиардер томонидан ажратилган маблағ «Ўзмиллийбанк» пластик карталарига ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сектор вакиллари ва банк ходимлари томонидан мазкур оилалар вакилларига етказиб берилди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos