Хабарингиз бор, Президентимиз Фармонига асосан, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди. Афв этилганларнинг 15 нафари Сурхондарё вилояти бўйича.
Сурхондарё вилояти бўйича афв этилган бу шахсларнинг 1 нафари асосий жазодан озод этилди, 7 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Шунингдек, 7 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Ҳозирда афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан вилоятда тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan