“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига қўшимча 100 миллион доллар ажратилди

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига қўшимча 100 миллион доллар ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни қуйидаги ваколатли банкларга ажратиш белгиланди:

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

“Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos