Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбойева 21-май куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрди. Турли вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат 33 нафар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан обйектлар ўрганилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Сенат раиси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган обйектларда бўлди. Жумладан, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Aлимова Ўзбекистон Президенти билан бўлган мулоқотда шаҳарда иккита институт ташкил етиш таклифини илгари сурган еди.
Хусусан, Самарқанд давлат университетининг педагогика институти филиали учун замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув корпуси, кутубхона, талабалар турар жойи ва спорт майдончасидан иборат собиқ академик лицей биноси тавсия етилган. Бундан ташқари, транспорт коллежи ўрнида Тошкент автомобил йўллари институтининг Самарқанд филиалини ташкил етилиши мўлжалланган.
Танзила Норбойева ташриф чоғида ушбу лойиҳалар билан танишди. Бўлажак институтларнинг кадрлар салоҳияти ва талабаларни қамраб олиш имконияти билан қизиқди.
Шундан сўнг Сенат раиси шаҳардаги “Ёғ-мой” аксиядорлик жамиятида бўлди. Шу йернинг ўзида корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва фойдаланиш имкониятлари тўғрисида маълумот берилди. Ишлаб чиқилган дастурга биноан ушбу аксионерлик жамиятига туташ бўш йер майдонида кичик саноат зонаси бунёд етиш режалаштирилган.
Қайд етилишича, тумандаги Давлатобод кўчасидаги айни дамда мавжуд уйлар ўтган асрнинг ўрталарида қурилган бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Шу боис ушбу ҳудудда замонавий кўп қаватли уйлар қад ростлаши мўлжалланган бўлиб, Давлатобод кўчаси атрофида қуриладиган кўп қаватли уйлар режа-лойиҳаси тақдим қилинди.
Ташриф мобайнида Танзила Норбойева аҳоли, хусусан, тадбиркорлар мурожаатларига еътибор қаратиб, ишбилармонлар томонидан тақдим қилинган 100 дан ортиқ лойиҳа билан танишди. Тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф етиш мақсадида уларни банклар раҳбарияти билан учрашувини ҳам ташкил қилди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan