Термиз шаҳридаги «Амударё» болалар соғломлаштириш оромгоҳи болажонларни қарши олишга шайланмоқда

Термиз шаҳридаги «Амударё» болалар соғломлаштириш оромгоҳи болажонларни қарши олишга шайланмоқда

Бугун Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев «Амударё» болалар соғломлаштириш мажмуасида бўлиб, жорий йил ёз мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиб, мутасаддиларга бу борадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Жумладан, оромгоҳни янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, турли хил гуллар экиш, мавсум давомида оромгоҳнинг электр тармоғи, суғориш ва оқова тизими, тунги ёритиш чироқларини узлуксиз ва бенуқсон ишлашини таъминлаш, болалар майдончалари ва ўриндиқларни таъмирлаш ва бўёқлаш каби бир қатор муҳим масалалар бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан барпо этилган мазкур «Амударё» болалар соғломлаштириш оромгоҳи 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган вилоят меҳнаткашлари фарзандларини ўз қучоғига олиши режалаштирилган.

Ушбу масканда айни вақтда барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, Маданият ва маърифат маркази, бой китоблар захирасига эга замонавий Ахборот-ресурс маркази, тўгарак хоналари, шинам ёзги амфитеатр, салобатли тантаналар майдони, сузиш ҳавзаси, футбол, волейбол, баскетбол ва теннис майдончалари, ётоқ бинолари, ошхона, ювиниш хоналари ёзги мавсумга шай холга келтирилган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos