Девор ғиштлари ва шиферлар орасига яшириб қўйилган гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Девор ғиштлари ва шиферлар орасига яшириб қўйилган гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати ва ички ишлар вакиллари билан ҳамкорликда “Қорадори-2020” доирасида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Хонадоннинг ҳовлисида жойлашган омборхонани хизмат ити ёрдамида кўздан кечириш жараёнида бу ерда 2 дона шиша идишларда ва омборхона девор ғиштлари, шиферлар ва эски буюмлар орасига 34 та қоғоз парчаларига ўраб яшириб қўйилган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақланиб келинаётганлиги аниқланди. Ушбу гиёҳвандлик моддасининг оғирлиги электрон тарозида ўлчаб кўрилганда жами 136,16 граммни ташкил этди. Гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos