Бугунги кунда Денов тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 97 та умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 5 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари фаолият кўрсатмоқда. Мазкур умумтаълим муассасаларида 73136 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда. Шундан ушбу ўқув йилида 9-синфларни 5881 нафар, 11-синфларни 5771 нафар ўқувчилар тамомлади.
Жорий ўқув йилида 3 та чорак баҳолари асосида ўқувчиларнинг йиллик баҳолари чиқарилиб, 11-синф ўқувчиларини барча фанлардан фақат “5” баҳога ўзлаштирган, мактабни 9-синфини тамомлаганлик ҳақидаги шаҳодатномаси аъло даражали (қизил) шаҳодатнома олган ва хулқи наъмуна бўлган 8 нафар битирувчиларга кумуш медали ҳамда 34 нафар битирувчиларга олтин медал билан аттестат берилиши режалаштирилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan