- Қуйидаги тадбиркорлик субъектлари юридик шахслар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинди:
✔️кичик тадбиркорлик субъектлари;
✔️ бозорлар ва савдо комплекслари;
✔️кинотеатрлар;
✔️умумий овқатланиш корхоналари;
✔️жамоат транспорти корхоналари;
✔️ спорт-соғломлаштириш муассасалари;
✔️ йўловчи ташиш;
✔️маиший хизматлар кўрсатиш;
✔️биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижара бериш фаолияти билан шуғулланувчилар юридик шахслар.
Имтиёз 2020 йил 1 сентябригача бўлган давр учун амал қилади.
- Туроператорлар, турагентлар, жойлаштириш воситалари учун навбатдаги имтиёзлар:
2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;
2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади;
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни тўлашни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш ва кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг қисмларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади.
- 2020 йил 1 июндан қуйидаги товарларга акциз солиғи киритилади:
✔️импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари;
✔️чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган тамаки (снюс);
✔️чилим учун тамаки;
✔️никотинли тамакисиз снюс;
✔️таркибида никотин мавжуд суюқликларга.
Жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолинди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan