Ўзбекистон “ҳаво дарвозалари”ни очишга тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистон “ҳаво дарвозалари”ни очишга тайёргарлик кўрилмоқда

Халқаро иқтисодий тараққиётга салбий таъсирини ўтказаётган коронавирус пандемияси шароитида дунё глобаллашув жараёнларининг ўз “иммун тизимини жонлантиришга” уринаётгани авиапарвозларни қайта тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатларга ҳам умид бағишлаяпти.Ўзбекистон “ҳаво дарвозалари” айни вақтда меҳмонлар ташрифига қизғин тайёргарликни бошлаб юборган. 
Хорижнинг 20дан зиёд авиация соҳасидаги Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, Сибирь ва шу сингари қатор авиакомпания вакиллари ҳамда “Ўзавиация” агентлиги иштирокида ўтган очиқ мулоқот кўптомонлама қизиқишларни муҳокама қилиш учун қулай имконият бўлди.Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

“Албатта Ўзбекистон аэропортлари авиаташув, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро алоқаларни тиклаш ва ҳамкорликда фаолият олиб боришдан манфаатдор. Бу ўз навбатида, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, давлатлар ўртасида сайёҳлик ва экспортнинг ривожланишига, инвестициялар оқимининг кучайишига олиб келади”, деди “Uzbekistan Airports” АЖ Бошқаруви раиси Ровшан Исмаилов

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos