Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзагроинспекциянинг Шўрчи тумани бўлими инспектори Ф.М. фуқаро Ф.Х.га тегишли бўлган, ҳужжатсиз Т-40 русумли трактори ва тиркамасига янги намунадаги давлат рақами ва техникани рўйхатга олиш гувоҳномаси тайёрлаб бериш эвазига 1,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan