16 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда полиция хизматини ислоҳ қилиш тўғрисидаги ижроий қарорни қабул қилди.
Таъкидланишича, «Хавфсиз жамоалар учун хавфсиз полиция тўғрисидаги» қарорда полиция идоралари томонидан ҳибсга олиш пайтида маҳбусни бўғиш тақиқланиши ва умуман можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш амалиётидан фойдаланиш лозимлиги белгиланади.
«Биз ҳар қандай ирқ, дин, ранг ва эътиқодга мансуб америкаликларга хавфсиз келажакни таъминлаш учун тарихий қадамни қўймоқдамиз. Бу катта қадам, жуда катта — илгари қўйилмаган қадамдир», — деди Трамп қарорни имзолаш маросимида.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan