Ҳоким ва битирувчилар учрашуви

Ҳоким ва битирувчилар учрашуви

2020 йилнинг 18 июнь куни Ангор туманида “Ҳоким ва битирувчилар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, туман ҳокими Усмон Турапов, Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари иштирок этишди.

Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилган тадбир аввалида вилоят ҳокими Тўра Боболов ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтди. Ундан сўнг 2019-2020 ўқув йилида аъло даражали аттестатларга сазовор бўлган 11-синф битирувчиларига 20 та олтин, 1 та кумуш медаль топширилди. Шунингдек, ўқув йили давомида ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи юқорига бўлган мактаблар жамоаси ҳам муносиб тақдирланди.

Учрашувда битирувчилар юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди. Олий таълим муассасалари битирувчилари асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш каби масалаларда мурожаат қилишди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳар бир мурожаат юзасида батафсил тушунча ва тавсиялар берди. Бундан ташқари, ташкилот раҳбарлари ҳам берилган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, жорий йилда туман бўйича 11-синф битирувчилари 1691 нафар бўлиб, уларнинг 1456 нафари олий таълим муассасаларига, 162 нафари ўрта махсус билим юртларида ўқиш, 73 нафари эса касб-ҳунар эгаллаш истагини билдиришган.
Касб-ҳунар коллежларининг 144 нафар битирувчиларидан 80 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш, 64 нафари йўналиши бўйича ишлаш мақсади борлигини маълум қилган.
Олий таълим муассасаларини 2019-2020 ўқув йилида ангорлик 191 нафар ёшлар битирди.

Учрашувда битирувчилар юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди. Олий таълим муассасалари битирувчилари асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш каби масалаларда мурожаат қилишди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳар бир мурожаат юзасида батафсил тушунча ва тавсиялар берди. Бундан ташқари, ташкилот раҳбарлари ҳам берилган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.

Албатта, бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ёшлар ўртасидаги муаммоларнинг ўз вақтида ечим топишига имконият яратади. Ишонамизки, битирувлар янги ҳаётга қадам ташлаб, ўз имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадилар

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos